БАЙТУЛМОЛ
Байтулмолнинг киримлариБайтулмолнинг доимий киримлари ўлжа, ғанимат, хирож, жизя, умумий мулкнинг барча турдаги киримлари ва давлат мулкидан тушган фойдалар, ушрлар, конлар, рикознинг бешдан бири ва закот молларидир. Фақат закотлар байтулмолнинг алоҳида хазинасига қўйилиб, Қуръонда зикр қилинган саккиз жойгагина сарф қилинади. Хоҳ, давлат ишлари бўлсин, хоҳ уммат ишлари бўлсин, уларнинг шу саккиз ўриндан бошқасига сарфланиши мумкин эмас. Имом (халифа) ўз раъйи ва ижтиҳоди билан шу саккиз жойдан хоҳлаганига бериши мумкин. Улардан фақат биттасига бериши ҳам, ҳаммасига бериши ҳам жоиз, умумий мулкларнинг киримлари байтулмолнинг алоҳида хонасига йиғилиб, бошқаларидан ажратиб қўйилади. Чунки улар ҳамма мусулмонларнинг мулкидир. Халифа уларни ўз раъйи ва ижтиҳоди билан, шариат ҳукмларига амал қилгани ҳолда, мусулмонларнинг фойдасига ишлатади.
75-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|